“Саёҳатнома“ кўрсатуви “Ўзбекистон тарихи“ телеканали Мир Араб мадрасаси - Бухородаги Минораи калоннинг қаршисида жойлашган меъморий ёдгорлик. Бухородаги “Мир Араб” мадрасаси шаҳар марказида, аниқроқ қилиб айтилса, қадимий Шаҳристонда жойлашган бўлиб, икки улкан гумбази билан бошқа тарихий бинолардан ажралиб туради. Мадрасанинг кириш қисми кунботар томондадир. Дарвоза улкан пештоқ остида жойлашган. Бино тўрт қаватдан иборат бўлиб, унда 114 та хона бор. Мадрасанинг ички қисми ҳам ажойиб тарзда лойиҳалаштирилган. Ҳужраларни тўртта улкан пештоқ ажратиб туради. Мадраса биносини милодий 1530–1536 (ҳижрий 936–942) йиллари шайх Мир Араб қурдирган. Халқ орасида “Мир Араб” номи билан машҳур бўлган бу олимнинг асл исми Саййид Абдуллоҳ Яманийдир. У йигирма икки ёшида илм излаб Самарқандга келади ва Хожа Аҳрор Валийга шогирд тушади. Хожа Аҳр
Hide player controls
Hide resume playing