Кўргазмада 8 та давлатдан 180 дан ортиқ ишлаб чиқарувчилар иштирок этмоқда. Беларусь, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Хитой шулар жумласидан. 100 дан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳам ўз стендлари билан қатнашмоқда. Кўргазмадан тўқимачилик маҳсулотлари, тайёр кийим, трикотаж мато ва аксессуарлар жой олган. Бундан ташқари, калава ип, мато, интерьер учун газлама ҳам бор. Инвестор ва харидорлар маҳсулотлар билан танишишмоқда. Шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик учун шартномалар тузилмоқда. Кўргазма 20 октябрга қадар давом этади.
Hide player controls
Hide resume playing