Унда 50 тадан ортиқ маҳаллий ва халқаро компания иштирок этмоқда ва HoReCa соҳаси учун озиқ-овқат, ичимликлар, мебель, тўқимачилик, шахсий гигиена ва косметика маҳсулотларини намойиш этмоқда. Бундан ташқари, тадбир давомида иштирокчилар республикада меҳмонхона ва ресторан бизнесини ривожлантириш, шунингдек, экотуризм ва «яшил» технологияларга ўтиш каби долзарб масалаларни муҳокама қилишади. Тадбир 10 октябрга қадар давом этади.
Hide player controls
Hide resume playing