12 ДЕКАБРЬ — ЧИНГИЗ АЙТМАТОВ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН Хуршид Даврон. Чингиз Айтматов ҳақида шеър / Xurshid Davron. Chingiz Aytmatov haqida she'r Мен ҳам турк дунёсининг буюк инсони, атоқли адиб Чингиз Айтматов билан учрашган,суҳбатлашган бахтли одамлардан бириман. Ўшанда (1991 йил бўлса керак) Чингиз Айтматов Туркистон халқлари ассамблеяси раиси сифатида Тошкентга келган, ўша йиллар Шелковичная деб аталган кўчада жойлашган (мустақилликкача ЎзКомФирқанинг, бугунги кунда Ўзбекистон Президенти девони ҳузуридаги) меҳмонхонада жойлашган эди. Чингиз Айтматов билан мени атоқли адибимиз Одил Ёқубов таништирган,таништирганда ҳам осмонга кўтариб, мақтаб, таништирган эди. «Бу бола Темур билан Улуғбекнинг набираси!» — деган эди Одил ака баҳомни ошириб. Ўша куни таниқли қозоқ драматурги, Чингиз оға билан ҳаммуаллифликда пьеса ёзган Калтай Мухаметжанов билан ҳам танишган эди
Hide player controls
Hide resume playing