3 октябрь куни Москвада янги очилган “Қозон“ ўзбек ресторанида қарийб бир ҳафта ҳозирланган норин Гиннес рекордлар китобига киритилди. Оғирлиги ярим тоннадан ошган бу норинни ҳозирлаган Россиядаги ўзбек ошпазлари Наманганнинг Норинида 2011 йилда ўрнатилган олдинги рекордни ортда қолдирдилар. Россия шеф-ошпазлари Миллий гилдияси ва Рекордларни қайд этиш бўйича “Интеррекорд“ халқаро агентлиги 3 октябрь куни Москвадаги “Қозон“ ўзбек чойхонасида дунёда энг катта норин тайёрлаш бўйича рекорд ўрнатди.
Hide player controls
Hide resume playing