“Мен янги муддатни белгилайман - бугундан бошлаб тахминан ўн ёки 12 кун. Кутишга ҳеч қандай сабаб йўқ. Мен сахий бўлишни хоҳлардим, аммо биз ҳеч қандай ривожланишни кўрмаяпмиз“, - деди у Шотландияда Британия Бош вазири Кир Стармер билан музокаралар якунида. 14 июль куни АҚШ президенти Москвага 50 кун ичида Киев билан тинчлик шартномасини тузишни, акс ҳолда Россия товарларига 100 фоиз бож, Россиядан нефть, газ сотиб олувчи давлатларга иккиламчи божлар жорий этиш билан таҳдид қилган эди.
Hide player controls
Hide resume playing