Дунё бўйича туғилган хар 20 боланинг 1 тасида крипторхизм учрайди. Олти ойдан сўнг бу кўрсаткич 50 тадан 1 тага ўзгаради. Чунки бу даврда мояк хеч қандай таъсирсиз хам ёрғоққа тушиши мумкин. Бола онасини қорнидалик вақтида мояк қориннинг ичида бўлади ва туғилишдан олдин чов канали орқали ёрғоққа тушади. Турли сабаблар билан мояк қоринда ёки чов каналида қолиб кетади. Шу холатни крипторхизм деб аталади. Баъзан бола туғилганда мояги ёрғоқда бўлади ва умрининг 1-10 йилларида яна чов каналига ёки қоринга кўтарилиб кетиши мумкин. Бунга кўпинча уруғ тизимининг секин ўсиши ва калталиги сабаб бўлади. Ота – оналардаги энг кўп муаммо бу уни қачон даволаш ва қайси йўл билан даволашдир. Давонинг асосий икки тури мавжуд: Гормонал терапия. Бу даво тўғрисида хамма олимлар хар хил фикр билдирган. Кимдир даволаса бўлади ва 20% холатгача фойдаси тегади дейди. Баъзи олимлар умуман гормонал даволашга қарши. Уларнинг текшируви бўйича гормонал даволанишнинг асорати ёши катта бўлганда билинади, ўсма ривожланиши мумкин деб ёзишга
Hide player controls
Hide resume playing