Myvideo

Guest

Login

Do'stlik - Botir Nuro'g'li - O'zbekcha va'z

Uploaded By: Myvideo
1 view
0
0 votes
0

Азиз дўстлар, сизлар билан “Тирик сўзлар“ номли дастуримизда кўришиб турганимдан хурсандман Бугун биз / “Худо менинг дўстим!“ деган мавзу бўйича / сўз юритамиз Биз Худонинг фарзандларимиз ва Масиҳда ким эканлигимиз ҳақида ўйлаганимда, Худонинг бизга айтган сўзларидан жуда илҳомланиб кетаман. Худо: “Сизлар менинг дўстларимсизлар!“ – дейди. “Ким ўз жонини дўстлари учун фидо қилса, бундан ортиқ севги йўқ. Агар сизлар амрларимни бажо келтирсангизлар, Менинг дўстларим бўласизлар. Мен сизларни энди қул деб атамайман. Қул хўжайини нима қилишини билмайди. Сизларни дўстларим дейман, чунки Отамдан эшитган ҳамма нарсани сизларга айтдим.” Юҳанно 15:13-15 Нега десангиз, биз илк болалигимизданоқ тенгқурларимиз орасида ўзимизга дўст излаймиз, топганимизда худди ака-укалардай бўламиз, бир-биримизга содиқ қолишни ваъда қиламиз, бир-биримизга жон куйдириб, ҳимоя қиламиз. Мухтасар қилиб айтганда, бугунги кунда сизни борингизча қабул қиладиган, ҳар қандай вазиятда: бойлигингизда ҳам, муҳтожлигингизда ҳам, касал бўлганингизда ҳам, соғлигингизда ҳам сизни ўзидай кўриб қабул қиладиган, сиз билан дўст бўладиган одамни топиш жуда ҳам қийин. Хуллас, дўстлик ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳар қандай одамнинг ҳаётида: “Мен унга ишонар эдим, уни ўзимга дўст деб билардим, у эса мени сотди” – қабилидаги сўзларни айтган пайтлар бўлади. Бир пайтлар чин дўсти бўлган одамларга нисбатан гина сақлаб юрганлар оз эмас. Дўстларининг хиёнатидан ғазабланиб юрганлар ҳам кўп. Қаранг, нима дейилган: “Қул хўжайини нима қилишини / билмайди. Сизларни дўстларим дейман, чунки Отамдан эшитган ҳамма нарсани сизларга айтдим!“. Демак, Исо Осмондаги Отадан эшитган ҳамма нарсани бизга айтган, биздан ҳеч нарсани яширмади ва бизни Осмондаги Отасининг иродаси ва Унинг юрагидаги истакларидан воқиф қилди. “Сизлар Мени эмас, Мен сизларни танладим. Мен сизларни: «Бориб ҳосил берсин, ҳосили боқий бўлсин», деб танладим. Шунда Менинг номимдан Отадан нима сўрасангизлар, У сизларга беради.“ Юҳанно Хушхабари 15:16 “Шу тариқа Тавротдаги: “Иброҳим Худога ишонди, Худо уни ишончи учун, солиҳ деб билди”, — дея ёзилган сўз амалга ошди. Иброҳим Худонинг дўсти деб аталди“. Ёқуб 2:23 “Аммо сен–чи, эй қулим Исроил, Эй Ўзим танлаган Ёқуб насли, Дўстим Иброҳимнинг авлоди!” дейилган. Ишаё 41:8 “Қайғураман сен учун, биродарим Йўнатан, Менга кўп азизу қадрдон эдинг сен, Нақадар ажойиб эди менга бўлган муҳаббатинг, Аёлларнинг севгисидан ҳам ортиқ эди.” 2 Шоҳлар 1:26 “— Қўрқма, — деди Йўнатан унга, — отам Шоул сени топа олмайди. Сен Исроил шоҳи бўласан, мен эса сендан кейинги одам бўламан. Отам Шоул ҳам шуни билади. Иккови Эгамиз олдида аҳд қилишди. Довуд Хорешда қолди, Йўнатан эса уйига кетди.” 1 Шоҳлар 23:17-18 “Сиздан ажралишга, қайтиб кетишга мени мажбур қилманг, — деди Рут. — Сиз қаерга борсангиз, мен ҳам ўша ерга бораман, сиз қаерда бўлсангиз, мен ҳам ўша ерда бўламан. Сизнинг халқингизни ўзимнинг халқим, сизнинг Худойингизни ўзимнинг Худойим дейман. Сиз қаерда оламдан ўтсангиз, мен ҳам ўша ерда жон бериб, дафн қилинаман. Эгам мени не кўйга солса солсин, ҳатто ундан баттарроғини қилсин. Мени сиздан фақат ўлим ажрата олади.”

Share with your friends

Link:

Embed:

Video Size:

Custom size:

x

Add to Playlist:

Favorites
My Playlist
Watch Later