Myvideo

Guest

Login

Онишенко Россия ва збекистон шифокорларининг амкорлиги, вейплар аида

Uploaded By: Myvideo
78 views
0
0 votes
0

Геннадий Онишенко Россия ва Ўзбекистон шифокорларининг ҳамкорлиги ва вейпларнинг инсон саломатлиги учун зарари ҳақида ўз фикрларини билдирди. Россия Фанлар академияси академиги, Россия Таълим академияси вице-президенти Геннадий Онишенко Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида бўлиб ўтган видеокўприк давомида Россия ва Ўзбекистон шифокорлари ўртасидаги ҳамкорлик тизимли асосда давом этишига умид билдирди. Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида россиялик шифокорлар “Меҳр миссияси“ доирасида Тошкентда икки кун ичида 15 та мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказишганди. Шунингдек, академик вейпларнинг инсон саломатлигига зиёни ҳақида тўхталиб ўтди. У биологик хавфсизликни таъминлаш муҳимлигига эътибор қаратиб, огоҳлик ва эҳтиёткорликка чақирди. Бу моддалар, айниқса, ёшлар ўртасида қарамликка олиб келиши мумкинлигини таъкидланди.

Share with your friends

Link:

Embed:

Video Size:

Custom size:

x

Add to Playlist:

Favorites
My Playlist
Watch Later