Александр Горшков асли самарқандлик. 30 йилдан бери у ёғочдан турли хил нарсаларни ясайди: ошхона анжомлари, мебеллар, қушлар уяси. Унинг иши алоҳида эътиборни тортади. Гап шундаки, кўп йиллар олдин Александр Анатолевич бошидан олган жароҳати туфайли кўриш қобилиятини бутунлай йўқотган. У устахонасида пайпаслаб буюмларни тайёрлайди.
Hide player controls
Hide resume playing