Владимир вилоятидаги “Вантовий” полигонида Халқаро армия ўйинларининг энг ажойиб босқичларидан бири – “Очиқ сув” якунланди. Финалда Россия ва Беларус муҳандислик қўшинлари бригадалари ғолиблик учун кураш олиб боришди. Мусобақа Ока дарёсида бўлиб ўтди, унинг кенглиги 300 метрга етади. Sputnik Ўзбекистон мухбири Муром шаҳрида бўлиб ўтган “Армия ўйинлари-2022” босқичига ташриф буюриб, ҳарбийларни қўллаб-қувватлаш учун турли шаҳарлардан келган мусобақа меҳмонлари билан суҳбатлашди. Ташриф буюрганлар Армия ўйинлари ҳақида ўз таассуротлари ўртоқлашди.
Hide player controls
Hide resume playing