Ўзбекистон президентининг қизи ва айни пайтда унинг ёрдамчиси Саида Мирзиёева Тошкентда шу ой бошида Жаҳон савдо ташкилоти кўмагида ташкиллаштирилган анжуманнинг ўзбек томонидан асосий спикери бўлди. Аммо президент Мирзиёевнинг тўнғич қизи бунга қадар мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилоти билан бош музокарачиси бўлгани маълум эмас. Унга қадар музокарачилар кўп бўлган. Музокаралар ҳам. Ўзбекистон ЖСТ билан ташкилотнинг бутун тарихи давомида энг узоқ - 30 йил музокара олиб борган давлат. Бундан олдинги рекорд Россияга тегишли эди - Россия 18 йил давом этган музокаралар сўнггида ташкилотга қўшилган. Каримов даврида ЖСТ билан тўхтаб қолган музокаралар 2016 йилда Мирзиёв ҳокимиятга келгач жонланди. Аммо аъзолик борасида Тошкент ўз олдига қўйган мўлжаллар бир неча марта ўзгарди. Эндиликда Ўзбекистон 2026 йилгача ташкилотга аъзо бўлишни ўзининг ривожланиш стратегиясида приоритет қилиб белгилаганини айтмоқда.
Hide player controls
Hide resume playing