Myvideo

Guest

Login

МИГРАНТЛАРГА ХУШ ХАБАР ПУТИН ВА МИРЗИЕЕВ УЧРАШДИ ЭНДИ ПАТЕНТ #azimovkanal

Uploaded By: Myvideo
1 view
0
0 votes
0

#azimovkanali #tezkor #musofirlar #rossiyada #uzbekiston #moskva Poссия Президенти Владимир Путин мамлакат ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун Россия Федерациясида муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солишига ваъда берди. У бу ҳақда бугун, 27 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар якунлари бўйича журналистларга маълум қилди. “Россияда миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқароси яшаб, меҳнат қилмоқда. Биз улар Россия иқтисодиётини, айниқса, қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги, транспорт ва логистика каби жадал ривожланаётган тармоқларни ривожлантиришга қўшаётган салмоқли ҳиссасини юксак қадрлаймиз“, дейди Путин. Шу билан бирга, у Ўзбекистон фуқароларидан ўз ватанларига пул ўтказмалари Ўзбекистон иқтисодиёти, мамлакатнинг турли ҳудудларидаги оилалар учун жиддий ёрдам бўлишига умид қилмоқда. “Россия ҳукумати биз билан ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига муносиб меҳнат шароитлари ва ижтимоий ҳимояни таъминлаш учун барча зарур ишларни қилмоқда ва қилади, биз миграция соҳасидаги барча долзарб масалалар бўйича Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликни давом эттирамиз“, дейди Россия Президенти. Унинг қўшимча қилишича, бу иш ҳар икки томонда ҳам кучайтирилади.

Share with your friends

Link:

Embed:

Video Size:

Custom size:

x

Add to Playlist:

Favorites
My Playlist
Watch Later