ҲАЗРАТИМ ВАТАН Шунчалар гўзалки боғларинг, юртим, Кўксимни фахрга тўлдириб юрдим, Беклар ўлкасида бахтга тўлмас ким, Элга суянч бўлган – суюкли бўлгай, Мадҳингни куйлашга қаламлар сурдим. Байроғида ғурур, шаъним акси бор, Ҳилпирашин кўрсам дилимда виқор, Мақсад нишонимда ишонч барқарор, Тангри берган қутлуғ неъматим юртим, Номингни дуодай такрорлаб турдим. Алгоритмимиздан замин мукаммал, Авиценамиздан оғир дардлар ҳал, Боболар ҳар сўзи оламга сайқал, Илмда маёқ каби бир тимсол юртим, Кундан кунга кўркам, баркамол юртим. Шўх ўтган болалик учун раҳматим, Чеккан заҳматларим – чексиз роҳатим, Муқаддас осмоним, пирим, ҳазратим, Шарқда юлдуз каби бир тимсол юртим, Кундан кунга кўркам, баркамол юртим. Дарёлар орасин ҳар миришкори, Келажак боғларин парваришкори, Тараққ
Hide player controls
Hide resume playing