Ўтган асрнинг бошларида Туркистонда юз берган сиёсий воқеаларнинг шу юрт аҳолисига кўрсатган таъсири бир оила мисолида очиб берилган. Юртда юз бераётган воқеа-ҳодисаларга эътибор бермай, одамлардан нарида уч нафар хотини билан умргузаронлик қилаётган Комил тўртинчи бор уйланади. Янги аёлнинг оилага кириб келиши билан боғлиқ баъзи можаролар ва ҳудуддаги сиёсий аҳвол хонадоннинг пароканда бўлишига сабаб бўлади. Бу воқеа орқали инсон ўзи яратган оламини – ўзи яратган тартиб-қоидаларга амал қилувчи мўжаз ҳилқатни улкан реал ҳаётда юз бераётган жараёнлар таъсиридан ҳимоя эта олишга, бу жараёнларни назорат қилишга қурби етадими ёки бу оқим уни ҳам ўз домига тортиб кетадими, деган саволга жавоб изланади.
Hide player controls
Hide resume playing