5 ОКТЯБР — ТАСАВВУФШУНОС ОЛИМ, ПРОФЕССОР, УСТОЗ НАЖМИДДИН КОМИЛОВ ТУҒИЛГАН КУН Нажмиддин Комилов “Навоий гулшани“ кўрсатувида Najmiddin Komilov 'Navoiy gulshani' ko'rsatuvida Ўзбек тафаккури, илму фани, хусусан фақат мустақилликдан кейингина шакллана бошлаган замонавий тасаввуфшунослик илмининг асосчиларидан бири Нажмиддин Комилов энг аввало,исми руҳияти, дунёқарашига мос комил инсон эди.Унинг инсон камолати ҳақидаги тушунчалари фақат қоғозда эмас, қаламининг ҳар қораламасида, даврада ёки кафедра айтилган ҳар бир сўзида ҳаёт ва тафаккур ҳикматлари намоён бўлар, Азизиддин Насафий комил инсонга таъриф бериб ёзган тўрт нарса: яхши феъл, яхши ахлоқ ва маориф Нажмиддин аканинг суратида ҳам,сийратида ҳам мужассам эди.Ҳазрат Алишер Навоий тили билан айтганда: Фонийвашеки, ҳам сўзидур пок, ҳам ўзи. Хуш давлат ул кишигаки, тушгай анинг
Hide player controls
Hide resume playing