Myvideo

Guest

Login

Kichkinakol (Kokkol) | Кичкинакл (Кккл)

Uploaded By: Myvideo
1 view
0
0 votes
0

Бир кунда қарийб 60 км йўл босиб, Кичкинакўлга бориш ҳақида таклиф саёҳатчи дўстлар томонидан илгари сурилганди. Бу сафар ҳақида ҳеч кимга индамадим. Чунки йўл узоқ, оёқни эзар тоғ йўли, об ҳаво прогнози ҳам ноқулай, унинг устига бир кун ухламасдан йўл босиш керак. Етиб бориш эса савол остида эди. Тошкентдан соат тунги 0:00 да йўлга чиқдик. Бурчмулла қишлоғидаги Кўксув кўпригидан ўтмасдан ўнгга, ўрмончилар постигача машинада бордик. Соат 2:15 да шу ердан пиёда сафарни бошладик. 50 метр юқорида чегарачилар пости бор. Шу ерда паспортларни текширтириб, ўрмончиларга экологик йиғимни (17000 сўм) тўлаб, йўлда давом этдик. Тунда чироқларни ёқиб Кўксув дарёсига яқин тор сўқмоқлардан ўтиб бордик. Соат 4:30 ларда кун ёриша бошлади. Иккита жойда дарёдан кечиб ўтишга тўғри келди. Машҳур Кўксув ёриғига 16 километр йўл босиб, соат 6:30 да етиб бордик. Шу ерда нонушта қилиб, кейинги манзил – Кичкинакўл (Кўккўл) томон йўлга тушдик. Кўлгача яна 12-13 км юришимиз керак. Аввал Кўксув дарёси бўйлаб юқорилаб, сўнг унинг катта ирмоғи – Айриқсой томон чап тарафга бурилдик. Бу тарафлар анча гўзал, асосан тупроқли сўқмоқ экан. Соат 10:45 да Кичкинакўлга етиб бордик. Денгиз сатҳидан 1650 метр баландликдаги Кичкинакўл Айриқсой делтасида жойлашган бўлиб, қачонлардир бўлган тектоник ўзгаришлар натижасида пайдо бўлган. Кўл суви кўм кўк. Суви мўл. Ёз пайтлари ўз ҳажмининг учдан икки қисмигача йўқотади. Кўл устидаги платинада илонлар кўп экан. Офтоб чиққанда тошлар орасидан чиқишади, шекилли. Йўлда айиқ излари ва пайҳон қилган жойларини кўргандим. Бир олдин келиб, селда қолиб кетиб, асаларичилар дала шийпонида тунаган йигитлар биздан кейин кўлга чиқишганди. Айиқни видеога олишибди. Кўлда тушлик қилгач, соат 12:00 да ортга қайтишни бошладик. 15:30 да Кўксув ёриғига етиб келдик. Қайтадиган манзилимизга 5 км қолганда жала қуя бошлади. Соат 20:30 да чегарачилар постига етиб келдик. Кеча тоғда юриш бўйича шахсий рекордимни янгиладим: Юрилган жами масофа: 56 км Босилган қадам: 90000 Йўналиш: Бурчмулла - Кўксув ёриғи - Кичкинакўл - Бурчмулла Кўтарилиш: 1700 метр Сафар вақти: 18,5 соат (2:15 - 20:45) Ҳаракатланиш вақти: 14,5 соат Сарфланган калория: 9100 Йўқотилган вазн: 2 кг

Share with your friends

Link:

Embed:

Video Size:

Custom size:

x

Add to Playlist:

Favorites
My Playlist
Watch Later