Ўзбекистон Президентининг жорий йил 4 мартдаги фармонига мувофиқ бир гуруҳ фаол хотин-қизлар юксак унвон, орден ва медаллар билан мукофотланган эди. 3 мартдаги Президент қарорига биноан эса йигирма саккиз нафар қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди. Президент Шавкат Мирзиёев байрам тадбирида ана шу юксак мукофотларни тантанали равишда топширди. - Биз ҳар бир аёл тимсолида, аввало буюк зот – Она сиймосини кўрамиз. Шу боис “Аввало онангизга, онангизга ва яна бир бор онангизга яхшилик қилинг”, деган муборак ҳадисни доимо ёдга оламиз. Унга амал қилиб, мўътабар оналаримиз, қадрли опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишни инсоний бурчимиз, деб биламиз. Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, Сизларнинг олдингиздаги бу қарзимиз ҳаққини минг хазина билан ҳам адо этиб бўлмайди. Биз яхши тушунамиз – хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатла
Hide player controls
Hide resume playing