Бизнинг бугунги қахрамонимиз охирги бир неча ой ичида муҳожирлар ва Интернет фойдаланувчилари орасида биргина жумласи билан супермашҳурликни қўлга киритди. Москвада меҳнат муҳожирлигида юрган Абдулазиз Абдуллаевни кўпчилик “АКАНГ КУЧАЙДИ” видеоролиги орқали танишади. 1995 йилда Сирдарё вилоятининг Қахрамон қишлогида туғилган йигит бир неча йилдан буён Москвада қурувчиликда ишлаб келган. Абдулазизнинг айтган сўзлари интернет тармоқларида мем сифатида тарқалди. “АКАНГ КУЧАЙДИ” тиктокчилар, блогерлар, журналистлар ва санъаткорлар кундалик ибораларидан мустаҳкам ўрин олди ва тез-тез ишлатиладиган сўз бирикмасига айланди. “Аканг кучайди” ҳозирда қурилиш ишларини четга суриб қўйгани – бор вақтини реклама ва шоубизнесга сарфлаётгани маълум бўлди. *** Bizning bugungi qaxramonimiz oxirgi bir necha oy ichida muhojirlar va Internet foydalanuvchilari orasida birgina jumlasi bilan supermashhurlikni qo‘lga kiritdi. Moskvada mehnat muhojirligida yurgan Abdulaziz Abdullaevni ko‘pchilik “AKANG KUChAYDI” videoroligi orqali
Hide player controls
Hide resume playing