Хоразм вилояти Гурлан туманининг Гулистон қишлоғида истиқомат қиладиган 12 яшар қизалоқ ўз акасидан фарзанд кўрди. Қизалоқ ўтган йилнинг май ойида, 11 ёшлигида ҳомиладор бўлган. Синглисининг номусига тажовуз қилган 18 ёшли коллеж талабаси айни пайтда ҳибсга олинган. Гурлан туманининг Гулистон қишлоғида яшовчи 6-синф ўқувчиси 18 январь куни қиз фарзанд кўрди. Гурлан тумани ички ишлар бўлимининг исми сир қолишини сўраган мулозими 12 ёшли қизалоқ ўз акасидан ҳомиладор бўлганини Озодликка тасдиқлади.
Hide player controls
Hide resume playing