Москва ҳайвонот боғи ходимлари тошкентлик ҳамкасблари билан асирликдаги ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатларини бошқариш тажрибасини ўртоқлашди. Москва ҳайвонот боғи академияси раҳбари Ирина Работнова ва ҳайвонларни ўргатиш бўйича инструктор Елена Непринцева Тошкент ҳайвонот боғига ташриф буюрди. Бир неча кун давомида бўлиб ўтган курс давомида мутахассислар ҳайвонлар билан тўғри муносабатда бўлишнинг асосий қоидалари ҳақида гапириб беришди, шунингдек ветеринария машғулотларини ўтказишди. Ветеринария ёки ҳайвонот боғи машғулотлари ҳайвонда муайян хатти-ҳаракатларни ривожлантиришга ёрдам беради, масалан, тиббий кўрикдан ўтиш, гигиена процедураларини хавфсиз ўтказиш.
Hide player controls
Hide resume playing