Болалар миллий тиббиёт маркази — Ўзбекистон тиббиётининг ташриф қоғозига айланиб бораётган муассасалардан. Муассасанинг тўрт қаватли даволаш корпуси 280 ўринга эга бўлиб, марказ таркибидаги поликлиника кунига 300 нафаргача бемор қабул қилишга мўлжалланган. Шифо маскани магнит резонансли томография, мультиспирал компьютер томография ҳамда онкологик касалликларни бир неча йил олдин аниқлайдиган замонавий диагностика ускуналари билан жиҳозланган. Шунингдек, марказ мутахассислари томонидан йилига 6000 га яқин, хусусан, яқин йилларгача фақат илғор хорижий мамлакатларда амалга ошириб келинган мураккаб ва ноёб жарроҳлик амалиётлари юксак маҳорат билан ўтказилмоқда. “Ўзбекистон 24“ телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган ушбу видеолавҳа марказ фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvu
Hide player controls
Hide resume playing