Хуррак – олинган хаво нафас йўлларини тор жойидан ўтганда, юмшоқ тўқималар тебраниши оқибатида пайдо бўладиган товушдир. Янги туғилган чақалоқдан тортиб қари одамгача хуррак отиши мумкин. Инсонларнинг 30 % ида хуррак отиш мавжуд, 60 ёшдан ўтганларнинг эса 60% и хуррак отиши аниқланган. Хуррак ижтимоий муаммо бўлиб, хуррак отувчининг атрофидагилар кўпроқ азият чекадилар. Хуррак – тунда нафас тўхтаб қолиш касаллигининг асосий белгиси бўлиб хизмат қилади. Унинг сабаблари: Бурун тўсиғини қийшиқлиги Халқум ва бурун йўлини туғма торлиги Бурунда полип мавжудлиги Тилчанинг узунлиги Пастки жағ холатини бузилиши Аденоидлар Семириш Ундан ташқари қуйидаги холатлар халқум мушакларини тонусини пасайишига ва хуррак отишга олиб келади: кам ухлаш, чарчаш, алкогол ичиш, уйқу дори ичиш, чекиш, қалқонсимон без фаолияти пасайиши, климакс ва қариш. Хуррак отувчиларда қуйидаги ўзгаришлар бўлади: Хуррак хисобига уйқуси жуда қисқа вақтга бузилади, лекин буни ўзи билмайди. Шунинг учун кундузи уйқу босади, ухлагани билан мияси дам о
Hide player controls
Hide resume playing