#тиббиёт_марказлари 🏥 Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида бажарилаётган жарроҳлик амалиётлари, айниқса, юқори технологик ва кам инвазив операцияларнинг сони йил сайин ортиб бормоқда. 🫀Жумладан, ўтган йилда марказда жами 2135 та жаррохлик амалиёти ўтказилиб, шулардан аксарият қисми очиқ ва эндоваскуляр усулдаги операциялардир. 🔬Муҳими, бу каби мураккаб жарроҳлик амалиётлари бугун вилоятлар, ҳатто олис туманларда ҳам муваффақиятли бажарилмоқда. 📹 ССВ Матбуот хизматининг юқоридаги видеолавҳасида мазкур муассаса фаолияти ҳақида атрофлича сўз юритилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook () | Instagram ( Подписывайтесь на нас в соцсетях:
Hide player controls
Hide resume playing