Жажжи қизчанинг ажойиб рақси Қозоғистон интернетини забт этмоқда. “Божалар” гуруҳининг “У меня голова болит” деб номланган қўшиғига моҳирона рақсга тушаётган қизчанинг видеоси қозоғитсонлик интернет фойдаланувчиларининг Instagram аккаунтларида ва бошқа ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган. Ўзбек миллий либосидаги жажжи раққоса айнан қаердан эканлиги номаълум. Айрим интернет фойдаланувчилари видео Ўзбекистонда суратга олинганини, бошқалар эса бу Қирғизистонда қайд этилган видео эканлигини айтмоқда. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ёш раққосанинг истеъдоди ва маҳоратига қойил қолмоқда.
Hide player controls
Hide resume playing