Тасаввуримда ХХ аср ўзбек шеъриятида Чўлпону Усмон Носирдан кейин Ойбекдай шоир йўқдирким, бир-икки сатрини (таъкидламоқдаман – сатрини!) соатлаб ўқиб мароқланиш мумкин бўлса: “Қани, шеър, сўйла абадиятдан”; “Ўтди ваҳший гўзал кунлар”; “Шу кечам умримда ўлмасин”; “Юлдуз каби жимирлайди жон”; “Ариқда оқар нотинч, қора сас”; “Чўпон уйқусига томчилар томди”; “Булутларнинг алвони – бўронларга байроқдир!” Яна қанчадан-қанча гўзал, буюк сатрлар…(Хуршид Давроннинг «Ой менга ҳамқадам» мақоласиданl) “Хуршид Даврон Кутубхонаси“да Ойбек билан боғлиқ саҳифалар: ХХ аср ўзбек адабиётининг ривожига салмоқли ҳисса қўшган улуғ адиб, шоир, олим, жамоат арбоби Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек 1905 йил 10 январда Тошкент шаҳрида бўзчи оиласида дунёга келди. У адабиётга 1926 йили чоп этилган «Туйғулар» шеърий тўп
Hide player controls
Hide resume playing