Тарихчи олимларнинг китобларида Идрис (алайҳиссалом)нинг насаблари қуйидагича келтирилган: Идрис ибн Йорид ибн Маҳлойил ибн Қайнон ибн Ануш ибн Шис ибн Одам (алайҳиссалом). Айтиладики: Унинг исми «Таврот» ва «Инжил»да «Хунух» тарзида келган. Арабчасига «Ахнух» шаклида бўлади. Қуръони каримда Идрис (алайҳиссалом) тўғрисида қисқа тарзда маълумот бериб ўтилади. Аллоҳ таоло айтади: «Яна ушбу китобда Идрис (қиссаси)ни зикр қилинг! Дарҳақиқат, у жуда ростгўй Пайғамбар эди. Ва биз уни юксак мартабага кўтардик» (Марям, 56–57). Яъни, Эй Муҳаммад, Биз сизга нозил қилган бу Китобда Идрис (алайҳиссалом)нинг хабарини эсланг, зеро у содиқ ва Биз уни пайғамбарлик билан шарафлаган кимсалардан эди. «Ва Биз уни юксак мартабага кўтардик» ояти у кишининг Аллоҳ таоло даргоҳида улуғ мақомга эга эканликларидан дарак беради. Баъзи уламолар: «Ушбу оятдан мурод, оли
Hide player controls
Hide resume playing