Myvideo

Guest

Login

зинокорлар хакда.

Uploaded By: Myvideo
1 view
0
0 votes
0

Аллоҳ таоло бандаларини зинога яқинлашишдан ва зинога сабаб бўладиган ишлардан қайтариб шундай дейди: «Зинога яқинлашманглар! Чунки бу бузуқликдир ва энг ёмон йўлдир» (ал-Исро сураси, 32 оят). «Улар Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга дуо-илтижо қилмаслар ва Аллоҳ (ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлардан биронтасини) қилса, уқубатга дучор бўлур. Қиёмат кунида унинг учун азоб бир неча баробар қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу қолур» (Фурқон сураси, 68–69-оятлар). «Зинокор аёл ва зинокор эркак – улардан ҳар бирини юз даррадан уринглар...» Бундан ташқари, улар бир йилга шаҳарларидан бадарға қилинадилар. Бу ҳақда саҳиҳ ҳадис ворид бўлган. «Агар сизлар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтиргувчи бўлсангизлар, Аллоҳнинг (бу) ҳукмида (яъни, зинокорларни дарралашда) сизларни уларга нисбатан раҳм-шафқат (туйғулари) тутмасин!» Агар сизларнинг Аллоҳга ва охират кунига бўлган иймонингиз ҳақиқий бўлса, у ҳолда секинроқ ёки камроқ уриш билан Аллоҳнинг зинокорларга белгилаган жазосини бекор қилманглар. Уларга раҳмингиз келмасин. Чунки зинокор раҳм-шафқат кўрсатишга арзимайдиган ярамас, тубан жиноятчидир. «Уларнинг азобланишига бир тоифа мўминлар гувоҳ бўлсинлар!» (Нур сураси, 2 оят). Шунда жиноятчилар ҳам жисман, ҳам руҳан қийналадилар. Бошқалар ҳам одамлар орасида шарманда бўлишдан қўрқиб, бу қабиҳ ишдан ўзларини тиядилар. Чунки айримларга жазоланишдан кўра, шарманда бўлиш кучлироқ таъсир қилиши мумкин. Уламолар айтадилар: «Мазкур жазо бўйдоқ – оила қурмаган зинокорларга тааллуқлидир. Агар зинокорлар оилали ёки илгари оила қурган бўлишса, улар тошбўрон қилиб ўлдириладилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларида бу ҳукм ўз ифодасини топган. Мабодо зинокорлар бу дунёда жазоларини олмасалар ва тавба қилмай ўлсалар, у дунёда дўзахда олов-қамчилар билан азобланадилар». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Зинокор зино қилаётган вақтида мўмин бўлмаган ҳолида зино қилади. Ўғри ўғрилик қилаётган вақтида мўмин бўлмаган ҳолида ўғрилик қилади. (Ичувчи) хамр ичаётган вақтида мўмин бўлмаган ҳолида ичади» (Муттафақун алайҳ). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Агар киши зино қилса, иймон ундан чиқади ва унга соябон каби бўлади. Агар (зинодан) бош тортса, иймон унга қайтади» (Абу Довуд, Термизий, Ҳоким ривояти). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки зино қилса ёки хамр ичса, худди инсон бошидан кўйлагини ечиб олгандек, Аллоҳ ундан иймонни ечиб олади» (Ҳоким ривояти, саҳиҳ ҳадис). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Уч тоифа одамга қиёмат кунида Аллоҳ гапирмайди, уларни (гуноҳларидан) покламайди, уларга қарамайди ва уларга аламли азоб бўлур. (Улар) зинокор қария, ёлғончи подшоҳ ва мутакаббир камбағал» (Муслим, Насоий ривоятлари). Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда айтилишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам туш кўрдилар. У зотнинг олдиларига Жаброил ва Микоил алайҳиссаломлар келишди. Набий айтадилар: «Йўлга тушдик ва тандирга ўхшаган нарса олдига келдик. Ундан шовқин-сурон эшитилиб турарди. Қарасак, унинг ичида ялонғоч эркак ва аёллар бор экан. Уларга тагларидан олов келиб тураркан. Олов келганда, қичқирар эдилар... Тандирга ўхшаган бино ичидаги ялонғоч эркак-аёллар зинокор эркак-аёллардир» (Бухорий ривояти). Зинокорлар қиёматга қадар мазкур азобга гирифтор бўлурлар. Аллоҳдан афв ва офият тилаймиз. Ато (раҳимаҳуллоҳ) жаҳаннам ҳақидаги: «Унинг еттита дарвозаси бўлур» (Ҳижр сураси, 44 оят), оятининг тафсирида шундай дейдилар: «Бу дарвозаларнинг энг ғам ташвишлиси, қайғулиси, энг иссиғи ва энг бадбўйи – била туриб зино қилган зинокорлар кирадиган дарвозадир». Макҳул Димашқий (роҳимаҳуллоҳ) айтадилар: «Дўзах аҳлига жуда ҳам бадбўй ҳид келади. Шунда улар: «Биз бу ҳиддан кўра сассиқроқ, бадбўйроқ ҳидни ҳидламаган эдик», дейишади. Уларга: «Бу зинокорлар фаржларининг ҳидидир», дейилади. Тафсир имомларидан бири Ибн Зайд (раҳимаҳуллоҳ) айтганлар: «Аниқки, зинокорлар фаржларининг ҳиди дўзах аҳлига озор беради». Ривоят қилишларича, шайтон қўшинларини ер юзига юбора туриб: «Қайси бирингиз бир мусулмонни йўлдан оздирсангиз, унинг бошига тож кийдираман», дейди. Уларнинг энг фитнакори шайтонга энг яқини бўлади ва унинг олдига келиб: «Фалончини васваса қилаверган эдим, охири хотинини талоқ қилди», дейди. Шайтон: «Ҳеч иш қилмабсан, у яқинда бошқасига уйланиб олади», дейди. Сўнг бошқаси келиб: «Фалончини васваса қилаверган эдим, охири уни биродари билан уриштириб қўйдим», деганида, у: «Ҳеч иш қилмабсан, яқинда қайтадан ярашиб олади», дейди. Сўнгра бошқаси келиб: «Фалончини тинмай васваса қилган эдим, охири у зино қилди», дейди. Шайтон: «Жуда зўр иш қилибсан», деб уни ёнига чорлайди ва бошига тож кийдиради. Шайтон ва қўшинларининг ёмонлигидан Аллоҳ Саламин.

Share with your friends

Link:

Embed:

Video Size:

Custom size:

x

Add to Playlist:

Favorites
My Playlist
Watch Later