“Россияда ҳам қурилишга пул тикиб кейин эса уйсиз қолган фуқаролар муаммоси бор эди. Бу муаммони ҳал қилиш учун “Эскроу ҳисоб варақлари” тизими яратилди. Унда уй харидорларининг маблағлари банкдаги махсус ҳисоб рақамида сақланади. Уй қурувчига эса кредит берилади. Фақат уй фойдаланишга топширилганидан кейин пудратчи мижозлар пулини олади. Буни амалга ошириш учун давлат-харидор-банк-қурувчини бирлаштирувчи ягона рақамли платформа яратилди. Ушбу платформа барча томонлар учун тўлиқ шаффофликни таъминлайди ва ноқонуний ҳаракатларни олдини олади. Ҳозир Россияда кўчмас мулк қурилиш бозори мутлақ ўзгарган”, - дейди ДОМ.РФ компанияси мутахассиси Ирина Слуцкая
Hide player controls
Hide resume playing