Фарғоналик Олмахон Ғозиева тандир ясайди. Бу Ўзбекистонда аёллар орасида кам учрайдиган ҳунар. Бу ишни унга қайнотаси ўргатган, унинг вафотидан кейин у турмуш ўртоғи билан тандир ясай бошлаган. Уч кунда 4 дона тандир тайёр бўлади. Уларни 50 – 100 минг сўмдан сотишади. Муҳтожларга тандирни текин беришади. Бугун аёл ўз ҳунари билан фахрланади. Ахир бу иш Ғозиевларнинг катта оиласини боқяпти.
Hide player controls
Hide resume playing