Бугун мақтангим келди. Бу мақтанишимни тўғри тушунасизлар деб умид қиламан. Ўзбекистонда ўндан ортиқ исми Хуршид Даврон бўлмиш йигитлар борлигини аниқ биламан. Яна Туркияда Хуршид Даврон (Hurşid Devran) исмлик бир йигитча яшайди. Ота-оналари шеърларимга бўлган меҳрлари боис фарзандларига шундай исм берганларини аниқ-равшан биламан. Бир неча ой аввал Жиззах Пединститути қошидаги академик лицейда камина билан бўлиб ўтган учрашув видеосида коллеж муаллимаси тўнғич ўғлига Хуршид, кенжасига Даврон деб исм берганини ҳам ҳикоя қилган эди. Бугун сизни исм-шарифи Хуршид Даврон бўлмиш бир хонанда йигит билан таништирмоқчиман. Бу йигитни бир йилдан бери кузатиб келаман. Дастлаб созанда сифатида танидим. Кейин “Наво“ каналида “Сен зўрсан“ мусобақасида азалдан суйган қўшиғим: “Қурбон ўлам“ни тингладим. Сизга тақдим этилаётган видеода куни-кеча
Hide player controls
Hide resume playing