Олим ака, Тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситаси қаторига давлат рақами 01Q300RA бўлган NEXIA 3 автомашинасини ҳам қўшиб қуйинг Бу машина ҳайдовчиси, кетига бир нарса тиқилгандек ҳар куни шу қоидабузарликни содир этиб, мошина бошқарар экан. Ва йўл ҳаракати қоидаларини ўта қўпол равишда бузиб, йўловчи ва бошқа транспорт воситаларига жиддий хавф туғдираркан (исботи видеода). Бунга чора кўриш ўрнига унга қоидани бузишига йўл қуйиб бераётган гаишниккаку гап йўқ. Албатта бундай ҳолатларга айнан сиз ва сиз раҳбар бўлган тизим йўл қуйиб бераяпти. ИИВ ходимларининг аксарияти ўз машинасига ноқонуний тонировка тортиб олган, йўл ҳаракати қоидаларини менсимайди. Халқ бундай ҳолатларга ҳар куни гувоҳ ва қонунга тупуриш айнан ички ишлардан бошланаётганидан хавотирга тушиб яшайди. Хуллас бефарқлик ва лоқайдлигингиз билан ИИВга ишонч эмас нафрат оттириб бораяпсизлар окалар. @BastionShok
Hide player controls
Hide resume playing