СЕНИ СЕНДЕК ҲЕЧ КИМ АНГЛАМАС АСЛО Шеър билан фалсафа ҳамиша эгиз, Улар бир-биридан айрилмас асло. Қофияли қилиб айтай ажиб сўз, Сени сендек ҳеч ким англамас асло. Олтин орзуларнинг йўли йироқ-да, Ўзинг шаҳарда-ю кўнгил қишлоқда, Юрак сирларига бир сирдош йўқ-да, Сени сендек ҳеч ким англамас асло. Сиртдан ғамхўр ичдан куларлар гоҳи, Исмингни унутиб қоларлар гоҳи, Ерда борлигингга ишонмас ёки, Сени сендек ҳеч ким англамас асло. Кимни жининг суймас, кимга жон фидо, Гоҳ севманг деганни севасан жуда, Асосийси, бўлма ўзингдан жудо, Сени сендек ҳеч ким англамас асло. Бошингни отангдек силамас ҳаёт, Жонкуяр онангдек сийламас ҳаёт, Фақат яратгандан ёруғ йўл, нажот, Сени сендек ҳеч ким англамас асло. йил *** *** *** ЎЗБЕКТОШ ТЎРАХОНЛИ, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, драматург, режиссёр.
Hide player controls
Hide resume playing