*** Дўстлик – дунёдаги энг чиройли сўз, Дўст қадрин билмасга айтар сўзим йўқ. Одамлар кўп, аммо мен якка- ёлғиз, Мен ҳаммага дўстман, менинг дўстим йўқ, Гўёки бир қўлим, битта кўзим йўқ. Муҳтож дўст қошига елиб бораман, Қора кунларида туриб бераман, Ишлари битгач, сўнг унутиламан, Дўстлар дўстлигидан кўнглим бўлмас тўқ, Мен ҳаммага дўстман, менинг дўстим йўқ! Сохта дўст чаларкан ожиз онимда, Ортимдан ғийбатлар, мақтаб ёнимда, Алар гўё пашша дастурхонимда, Мен ҳаммага дўстман, менинг дўстим йўқ, Гўёки бир қўлим, битта кўзим йўқ. Паноҳимда ўсиб кўкка етган кўп, Сўнг оғир кунимда сотиб кетган кўп, Йиқилсам, устимдан туртиб ўтган кўп, Мен ҳаммага дўстман, менинг дўстим йўқ, Ёлғончи дунёдан топган ростим йўқ. Ўзбектош ТЎРАХОНЛИ
Hide player controls
Hide resume playing