Мен меҳр қўйган санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов 77 ёшида вафот этди. Унинг қўшиқлари видеолари ютубдаги “Хуршид Даврон кутубхонаси“ каналида энг кўп кўрилган видеолар эди. Нуриддин оғани Оллоҳ раҳматига олсин. Биз барчамиз Оллоҳникимиз ва унга қайтгувчимиз. Санъаткорнинг репертуаридан «Самарқанд ушшоғи», «Тошкент ироғи» сингари кўплаб мумтоз қўшиқлардан тортиб, «Талқинроз», «Оққуш» сингари ўнлаб бастакорлик қўшиқлари ҳам ўрин олган. Айниқса, унинг «Оламни асранг», «Раъно», «Сой кўрдим», «Ширинлигинг», «Кулди баҳорим», «Турналар», «Ажаб сирлар» каби қўшиқлари тингловчилар қалбидан чуқур жой эгаллаган.
Hide player controls
Hide resume playing