Ўзбек олимлари коронавирусга қарши ТОМАVAC помидор вакцинасини яратишди. Бу вакцинани яратишда 15 нафарга яқин олим изланиш олиб борган ва икки йил сарфланган. ТОМАVAC вакцинаси ёрдамида инсон қони ва ичагида нейтралловчи антитаначалар ҳосил бўлиши исботланди. Илк тажриба сичқонлар ва 20 нафар кўнгиллиларда ўтказилган. Биохавфсизлик синовлари натижалари нуфузли хорижий журналда чоп қилинган. Мазкур технология ёрдамида бошқа касалликларга қарши вакциналар яратилиши мумкин. Батафсил маълумотлар Sputnik Ўзбекистон лавҳасида.
Hide player controls
Hide resume playing