Байрам доирасида Ўзбекистонда “Театр ҳафталиги” бўлиб ўтди. 21 мартдан 27 мартгача барча спектакллар ва театр тадбирлари бепул бўлди. “Инсон маънавиятини юксалтиришда театр санъатининг ўрни беқиёс, Зеро, санъат инсонни маънавий бойитади, ижодий қобилиятларни ривожлантиради, эзгуликка ўргатади”, – деди ижодий кечада маданият вазирининг биринчи ўринбосари Авазхон Тожихонов. Театр ҳафталигининг ёпилиш маросими қандай ўтди – Sputnik лавҳасида
Hide player controls
Hide resume playing