Ўзбекистонда совет давридаги бинолар сайёҳлар ва тадқиқотчилар орасида тобора оммалашиб бормоқда. Тошкентликларга одатий бўлган иншоотларни ўрганиш учун бутун дунёдан урбанистлар келишмоқда. Кўчмас мулк бозорида эса совет биноларидаги хонадонлар ҳозирги жадал қурилишларга қарамай, ўз талабини йўқотмаяпти. Меъмор Александр Куранов Sputnik мухбири билан суҳбатда Тошкентдаги СССР давридаги энг қизиқарли турар-жой бинолари ҳақида сўзлаб берди ҳамда замонавий уй-жой муаммоларини тушунтириб берди.
Hide player controls
Hide resume playing