Ҳазрати Расулаллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилиб айтган эканларки, ҳар ким «Воқеа» сурасини кечалари мунтазам ўқиса, ҳеч қачон камбағаллик кўрмайди. Ризқ-рўзи кенг— зиёда бўлиши учун қирқ бир марта ўқилиши тавсия этилган. Агар қабр бошида ўқилса, ўша қабрдан азоб кўтарилади. Агар таҳорат билан ҳар бомдод ва кечаси ўқилса оч қолмайди, чанқамайди, қаттиқлик ва камбағаллик кўрмайди. Душманлари енгилади, азобда қолади, қаҳр ғазабга учрайдилар, паст бўладилар. Суранинг мунтазам ўқувчиси Аллоҳ субҳонаҳу таъоло фазлу-карами билан мурод-мақсадига етади. «Воқеа» сураси фазилати ҳақида жуда кўп ҳадислар ривоят қилинган. Мазкур сураи карима ризқ сураси ҳам деб юритилади. Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.) ўлим тўшагида ётганларида амирал-мўьминиин ҳазрати Усмон ибн Аффон (р.а.
Hide player controls
Hide resume playing