Тошкентдаги араб тили ўқитиш маркази терроризмга қарши рейдлар ортидан ёпилди (ВИДЕО) Тошкентдаги “Ҳикматли билим” тил ўрганиш маркази Олмазор тумани Ички ишлар бўлими терроризмга қарши кураш бўлими ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари апрел ойи бошида ўтказган рейдлар ортидан, 15 апрелда ёпилган. Марказда араб тилидан дарс бериб келган Дилфуза Каримованинг Озодликка айтишича, рейдлар пайти ўқув марказидан Қуръон китоби топилгани марказни ёпишга важ қилиб кўрсатилган. - Мен дарс берадиган хонадан Қуръон китобини топиб олишиб, “диний таълим бергансан“, деб марказни ёпишяпти. Мен фақат араб тилидан дарс бераман, бу марказда фақат тил ўқитилади, - дейди Каримова. Олмазор тумани Ички ишлар бўлими терроризмга қарши кураш бўлимининг исми очиқланмаслигини истаган ходими эса марказда ўқитувчилар лицензияда кўзда тутилмаган фаолият билан шуғуллангани ва тил ўргатиш баробарида диний таълим беришгани у ерда таҳсил олган бир қанча одам билан суҳбатлар асосида аниқланганини айтди. - Марказ тил ўқитиш учун лицензия
Hide player controls
Hide resume playing