Гидроцеле - мояк истисқоси нима? Гидроцеле - мояк истисқоси - мояк халтаси (ёрғоқ) қаватларининг ичида суюқлик тўпланишидир. Нормада хаммада шу тиниқ суюқлик бўлади. Бу суюқлик моякнинг ёрғоқ ичидаги харакатини енгиллаштириб беради. Суюқлик доимий тарзда ишлаб чиқарилади ва сўрилиб кетади. Баъзи холатларда суюқлик кўп ишлаб чиқарилади ёки кам сўрилади ва ортиқча суюқлик ёрғоқ пардалари орасида тўпланиб қолади. Унинг бир неча турлари мавжуд: Туғма - бунга сабаб бола туғилишидан олдин унинг мояги қорин бўшлиғи ичида бўлади хамда туғилишига яқин чов канали орқали ёрғоққа тушади. Тушишида қорин парданинг бир қисмини олиб тушади. Бу парда узилмаса қориннинг ичидаги суюқлик ёрғоққа тушиб гидроцеле юзага келади. Одатда 2 ёшгача бу гидроцеле ўзи йўқолиб кетади. Орттирилган - буни хам икки турга бўлиш мумкин: Бирламчи - сабаби ноаниқ Иккиламчи - бирор касалликнинг белгиси сифатида номоён бўлади. Белгилари: Оғриқсиз ёрғоқнинг катталашиши Хажми жуда катта бўлиб кетса юришга қийинчилик туғдиради.
Hide player controls
Hide resume playing