Тошкентда UzAgroExpo-2023 халқаро кўргазмаси иш бошлади. Унда 20 тага яқин давлат ишбилармонлари ўз стендлари билан иштирок этмоқда. Стендлардан агрокимё ва ветеринария маҳсулотлари, замонавий технологиялар жой олган. Кўргазмада “Made in Russia” миллий стенди ҳам намойиш этилмоқда. Унда Россиянинг 15 га яқин йирик ишлаб чиқарувчи компаниялари иштирок этмоқда. Ташриф буюрувчиларда “Ақлли гигиена станцияси” катта қизиқиш уйғотди. Мазкур ускуна махсус назорат датчиклари ёрдамида ишлайди.
Hide player controls
Hide resume playing