Myvideo

Guest

Login

Хоразмлик ирчо устаси андай илиб бутун дунёга машур блди

Uploaded By: Myvideo
76 views
0
0 votes
0

Мансур Курязов қўғирчоқ ясайди. У асли Хоразм вилоятидаги кичик қишлоқдан, Тошкентда театр олийгоҳини тамомлаб она юртига қайтган ва у ерда қадимий анъанавий қўғирчоқ театри санъатини қайта тиклаган. Бу севимли машғулот унга нафақат ўзи севган иш билан шуғулланиш, балки бутун дунёга машғур бўлишга ёрдам берди. Бугун унинг асарлари халқаро кўргазмаларда намойиш этилмоқда, жаҳоннинг машҳур музейлар коллекцияларини тўлдирмоқда. Устанинг ўзи аллақачон 30 дан ортиқ мамлакатларда бўлиб, у ерда Ўзбекистоннинг бетакрор санъатини намойиш қилган. Энди қўғирчоқсоз уста кичик театрни бошқаради ва омма олдида намойишлар ташкил қилади. У ўз шогирдларига ҳунармандчилик сирларини ҳам етказмоқда. Бугун уларнинг сони республика бўйлаб 500 дан ортиқ. “Мен бошқа қўғирчоқлар ва бошқа миллат ўйинчоқларига ўхшамаган қўғирчоқлар ясашга ҳаракат қиламан “, - дейди Курязов.

Share with your friends

Link:

Embed:

Video Size:

Custom size:

x

Add to Playlist:

Favorites
My Playlist
Watch Later