Афғонистоннинг Ўзбекистонга яқин Тахор вилояти деҳқонлари алой етиштиришни бошлади. 12 сотих жойга 3800 туп алой экилган ва унда 20 минг япроқ бўлади. Афғонистонлик деҳқонларнинг айтишича, ҳар бир япроқни ярим доллардан сотиш мумкин. Йилда тўрт марта ҳосил берадиган бу ўсимликни 12 сотих ерга экиб ўртача 35-40 минг доллар фойда олиш мумкин экан. Ўзбекистоннинг иқлими Афғонистоннинг Тахор вилоятига жуда яқин. Сув муаммоси эса бу минтақа учун ўта долзарб. Алой кам сув талаб қилиши билан бу минтақаларга мос ўсимлик дея эътироф этилмоқда.
Hide player controls
Hide resume playing