Бу ҳақда @SputnikUzbek матбуот марказида “Ақл кучи” халқаро гуманитар лойиҳаси раҳбари Ксения Старигина маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, буларнинг барчаси мактаб ўқувчиларида физика, математика ва аниқ фанлар бўйича билим билан бирга, турли мусобақаларда қатнашишга бўлган иштиёқни ҳам уйғотади. “Масалан, ўтган йили Ўзбекистон жамоаси халқаро муҳандислик мусобақаларида кумуш медалга сазовор бўлган. Шу билан бирга, улар олимпиадалар ва математика турнирларида ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда“ — деди Ксения Старигина.
Hide player controls
Hide resume playing