Ўзбекистонда аҳоли чиқиндиларни саралаб топшириш билан пул ишлашлари мумкин. Чиқиндиларни олиб чиқувчи компаниялардан бири шундай рағбатлантирувчи акцияни жорий қилди. Ангрен шаҳридаги Нурчи маҳалласида биринчи замонавий чиқинди йиғиш станцияси пайдо бўлди. Бу ерда уч турдаги чиқиндилар сараланади: қайта ишланадиган, озиқ-овқат ва қайта ишланмайдиган қаттиқ маиший чиқиндилар. Бир пакет чиқинди учун 500 дан 1500 сўмгача олиш мумкин. Агар тажриба муваффақиятли ўтса, бундай станциялар республиканинг барча ҳудудларида пайдо бўлади. Станция қандай ишламоқда - батафсил Sputnik видеосида.
Hide player controls
Hide resume playing