Хонанда Рухшона саҳнада йиқилиб тушганини тан олди Рухшона бугун эстрада оламида ўз ўрнига эга хонандалардан бири. У ижод оламида фаол бўлишига қарамай, оилада севимли рафиқа ва меҳрибон она ҳамдир. Суҳбатимиз давомида эса хонанда билан ўзимизни қизиқтирган, барча мавзуга тўхталиб ўтишга ҳаракат қилдик. — Қачон концерт беришга тайёр бўламан, деб ўйлайсиз? — Энг аввало, хонанданинг ўзи концерт беришга ўзи тайёр бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Мукаммал тайёргарликгина концертнинг мувоффақиятини таъминлайди. Халққа тақдим этиладиган ҳар бир қўшиқ, хонанданинг қайсидир маънода юзи. Уни саҳнага чиқиб ижро этиш хонандага нисбатан фақат ижобий баҳоларни олиб келиши шарт. Шундай экан, мен пухта тайёргарлик кўриб кейин концерт бераман. Биласизми, шу кунгача ҳамкасбларимнинг концертларида томошабин сифатида иштирок этиб, уларнинг саҳнадаги ҳаяжони мени ҳам босади. Уларнинг ўрнида ўзимни тасаввур қилиб тураман. “Концертимда зал тўлмай қолсачи, чиқишларим бошқаларга ёқмасачи?” деган ҳадиқлар бор. Лекин нима бўлганда ха
Hide player controls
Hide resume playing