Давлат байроғидан қайси ҳолатларда фойдаланиш мумкин? Асосийлари: Жамоат жойларида, биноларда, яшаш ёки иш жойларида, транспорт салонида; Спорт мусобақалари, тантанали тадбирлар, ҳарбий хизматчилар дафн маросимларида; Шунингдек, Ўзбекистон чемпионатлари учун спорт кийимларида фойдаланиш мумкин. Қандай ҳолатлар байроққа ҳурматсизликни билдиради? Асосийлари: Байроқдан йиртилган, ифлосланган ва бошқа номақбул тарзда фойдаланиш; Бирор-бир нарса учун устки ёпинғич сифатида фойдаланиш; Ўтирадиган жойларга ёки оёқ остига тўшаш ёки тасвирлаш; Кийим-кечак, дастрўмол ёки кўрпа-тўшак сифатида фойдаланиш; Ташлаб юбориш учун мўлжалланган буюмларга босиб чиқариш; Одоб-аҳлоқ ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид фойдаланиш мумкин эмас.
Hide player controls
Hide resume playing