Тошкентнинг «Наврўз» боғидаги этнографик шаҳарчада ноёб анжомлар, ипак рўмоллар ва паннолар, сопол ликоплар, шамлар, шоколад ва бошқа кўплаб нарсаларни кўриш мумкин. Тақдим этилган барча асарлар битта мавзу билан бирлаштирилган – “Замонавий матрёшкалар“. Кўргазма муаллифи Наталья Ялишеванинг сўзларига кўра, кўргазмадан кўзланган мақсад Россия ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш ҳамда икки маданиятнинг ранг-баранглигини намойиш этиш имкониятини яратишдир. Кокошник ва дўппини уйғунлаштириш ғояси қандай пайдо бўлганини билиш учун Sputnik Ўзбекистон видеосини томоша қилинг.
Hide player controls
Hide resume playing