❗️ Уддабурон акаларимиз Россияга киришда “запрет”и бор муҳожирни Қозоғистон орқали Челябинск вилоятига автомобил юкхонасида олиб киришга уринишибди. () маълумотларига кўра, ушбу жиноят уч нафар Россия фуқароси томонидан амалга оширилган. Айтилишича, яширинча олиб ўтилаётган шахс қонунбузарларга қариндош бўлган. Чегара назоратидан ўтаётган вақтда ҳайдовчи чегара қўшинлари томонидан қўлга олинган. Маълумотларга кўра, чет эл фуқаросига давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани учун жиноий иши қўзғатилган. Уч нафар россиялик ноқонуний миграцияни ташкил қилишда айбдор деб топилган.
Hide player controls
Hide resume playing